Швеция 6 ой давомида Европа Иттифоқи кенгашига раислик қилади

Чехия Швецияга Европа Иттифоқи кенгашига раислик ваколатларини топширди. Стокгольм хавфсизликни мустаҳкамлаш, хусусан, Киевга ҳарбий ва иқтисодий ёрдамни давом эттириш, шунингдек, Украинанинг Европа интеграциясини қўллаб-қувватлашни ўзининг устувор йўналишларидан биринчиси деб билади.

Рақобатни ҳимоя қилиш, экология ва энергия алмашинуви муаммолари, шунингдек, қонун устуворлигини таъминлаш ва демократик қадриятларни илгари суриш бошқа муҳим мавзулар сифатида эълон қилинди. Ротация қоидаларига кўра, Швеция Европа Иттифоқи кенгашига олти ой раислик қилади. 1 июлдан бу ваколатлар Испанияга ўтади.