Швейцария ҳукуматига Португалияни хавфли мамлакатлар рўйхатидан чиқариш талаб қилинди

Швейцария келаси душанба кунидан бошлаб юқори даражадаги коронавирус инфекциясига чалинган мамлакатлардан ўз-ўзини изоляциялашни жорий қилади. Португалия коронавирус бўйича хавфли мамлакатлар рўйхатига киритилгани португалларнинг ғазабини қўзғатди. Чунки ушбу чора кўпчиликнинг Рождество таътилида уйига боришини деярли имконсиз қолдирмоқда.

- Биз буни кутмаган эдик, - дея норозилигини изҳор этди Женева фуқароси Тереза Диниш. - Энди биз ушбу даврда уйга боролмаймиз. Бу барча португалларни, бутун португал жамоатчилигини безовта қилмоқда.

Ғазабланган португалияликлар қисқа вақт ичида Швейцария ҳукуматига Португалияни хавфли мамлакатлар рўйхатидан чиқариш сўралган мурожаат асосида деярли 10 минг имзо тўплади.

Мурожаат ташаббускори Семуел Соарешнинг сўзларига кўра, португалияликларни чеклаш мантиққа тўғри келмайди. Чунки уларнинг мамлакатидаги эпидемиологик вазият, ҳар ҳолда Швейцариядан ёмон эмас. «Айни пайтда касалликни юқтириш Швейцарияга қараганда анча камаймоқда. Шунинг учун, агар душанбагача вазият ўзгармаса, Португалияда юқтириш хавфи Швейцарияга қараганда паст бўлади".