Словакия учадиган автомобилни синовдан ўтказди
Кўпчилик автоҳаваскорлар ўз машиналарининг қушдек учишини орзу қилади. Уларнинг бу орзулари ҳадемай амалга ошса, ажабмас.
Словакиянинг “lein Vision” компанияси “Aircar” учувчи автомобиллар ишлаб чиқаришга қарор қилди ва биринчи синовни ўтказди. Автомобилнинг ер варианти тўрт ғилдиракли икки ўринли кўринишда. Учишдан олдин аэрокарнинг дум қисми 60 сантиметрга узаяди. Дум қисмидаги двигатель икки парракли винт ёрдамида учишни таъминлайди.
Учувчи автомобиль 200 килограмгача юк ва йўловчилар ташишга мўлжалланган. Аэрокар тезликни соатига 300 километргач ошира олади. Синовда учар автомобиль 7 дақиқа давомида 305 метр баландликда бенуқсон учди.
«Мир новостей» (2020 йил, 45-сон) асосида Т.ШОМУРОДОВ тайёрлади.