София Брик, Франция: Французлар Самарқандни кўришни хоҳлайди

– Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти жуда истиқболли ва самарали кўринмоқда. Франциялик сайёҳларнинг кўпчилиги Ўзбекистонга қизиқиш билдирмоқда. Улар Самарқанд, Бухоро ва Хива каби тарихий шаҳарларни кўришни хоҳлайди.

Мен Лион шаҳрининг коммуналаридан бири вакилиман. Маълумки, Лион ва Самарқанд шаҳларлари ўртасида биродарлик алоқалари ўрнатилган. Лион тарихан француз ипакчилик саноатининг маркази ҳисобланади. Самарқанд Ғарб ва Шарқ цивилизацияларини боғловчи Буюк ипак йўли чорраҳасида жойлашган энг муҳим шаҳардир. Биз шаҳарларимиз ўртасида Лион ва Самарқанд аҳолиси манфаати учун турли соҳаларда, жумладан, маданият, сайёҳлик алмашинуви бўйича ҳамкорликни ривожлантириш тарафдоримиз.

Мамлакатимизнинг Франциядаги элчихонасида «Business France» агентлиги, «Dualest» компанияси ва AFOR ассоциацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятига бағишлаган тақдимотдан