Солиқчилар корхоналарга нега бормоқда?
Ургут тумани давлат солиқ инспекциясининг тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш шўъбаси томонидан жорий йилда хўжалик юритувчи субъектлардан 3859 тасининг фаолияти ўрганилди. Ўрганиш мобайнида корхоналардан 290 тасига дастлабки бухгалтерия ҳисобини юритиш, 868 тасига солиқ қарзи тўғрисида маълумот бериш, 193 тасига солиқ режимини танлаш бўйича кўмаклашилди. Шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлардан 283 тасига солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартибини тушунтириш, 214 тасига шахсий ҳисобварағидан кўчирма бериш, 89 тасига қўшилган қиймат солиғидан ва 93 тасига бошқа солиқ турларидан ортиқча тўлов суммасини қайтариш юзасидан амалий ёрдам кўрсатилди.
Туман солиқ идораси ходимлари тумандаги “ELITE-ELEKTRO-GROUP”, “DIAMOND STEEL PRODUCTION” ва “URGUT MIKRO METAL” масъулияти чекланган жамиятларида бўлиб, уларнинг фаолияти билан яқиндан танишди, тадбиркорларга солиқ қонунчилигидаги ўзгариш ва янгиликлар хусусида тушунчалар берди.
Ургут тумани давлат солиқ инспекцияси.