Сўнгги бир кунда дунёда рўй берган асосий воқеалар
Голландия ҳукумати Россиядан суюлтирилган газ импортини бутунлай тўхтатмоқчи.
Швейцария эса Россиянинг янги активларини музлатиш тўғрисидаги Ғарбнинг талабларини рад этди.
Канада Россияга қарши санкцияларни кенгайтирди.
Беларусь Украинада сулҳ эълон қилиб, музокараларни бошлашга чақирмоқда.
Путин эса музокаралар ўтказиш кайфиятида эмас. У ҳали ҳам Украинани тор-мор эта олишига ишонади.
Хитой марказий телевидениесига кўра, Си Цзиньпин мамлакат армияси аскарларига ҳақиқий жанговар ҳаракатларга тайёргарликни кучайтиришни буюрган.
Исроил жанговар самолётлари Байрут (Ливан) устида учиб юрибди, улар тез орада Сурияга зарба бериши мумкин.
Сурия Ташқи ишлар вазири 2011 йилдан буён илк бор Саудия Арабистонига борди.
Умуман, мусулмон давлатларининг ўзаро муносабатлари илиқлашмоқда.
Қатар ва Баҳрайн дипломатик муносабатлар қайта тикланганини эълон қилди. Маълумот учун, 2017 йилда Саудия Арабистони, БАА, Миср ва Баҳрайн терроризмни қўллаб-қувватлашда айблаб, Қатар билан дипломатик алоқаларини узган.
Эрон Саудия Арабистонида элчихона очди.