Spark, Nexia, Cobalt ва Gentra автомобилларини ишлаб чиқариш қачон тўхтатилиши маълум бўлди
- 07.01.2020 09:53
- 1094
- Ўзбекистон
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори ижросига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тадбирда соҳага илғор халқаро тажриба асосида замонавий бозор механизмлари ва бошқарув услубларини татбиқ этиш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош маҳсулот турларини яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.
- 2022-2023 йилларга қадар Ўзбекистонда Spark, Nexia, Cobalt ва Gentra автомобилларини ишлаб чиқариш аста-секин тўхтатилади, - дейди “Ўзавтосаноат” стратегик режалаштириш бошқармаси бошлиғи Рустам Қодиров. - Уларнинг ўрнига 10-15 минг АҚШ доллари атрофидаги янги моделлар, жумладан, Chevrolet Onix ишлаб чиқарилиши бошланиши қайд этилди. Таъкидланишича, бу янги моделларнинг айримлари электромобил бўлади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа