"Spark" ва "Зил" автомашиналарининг тўқнашуви ҳайдовчининг ўлимига сабаб бўлди
- 21.04.2020 23:51
- 279
- Ҳодиса
Жорий йилнинг 20 апрель куни соат 21:30 да 32 ёшли Ш.С. «Spark» русумли автомашинасини “Косон-Муборак” йўналиши бўйлаб бошқариб кетаётиб, А-380 йўлининг 121-километрида қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган 41 ёшли Д.Х.нинг бошқарувида бўлган «Зил» русумли юк автомашинасига урилган ва йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Оқибатда «Spark» автомашинаси ҳайдовчиси Ш.С. ҳодиса жойида оғир тан жароҳати олиб вафот этган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
Ҳолат юзасидан Муборак тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа