ССВ: Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётган 237 нафар беморнинг аҳволи оғир ҳолатда

Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётган 2176 нафар беморнинг 1939 нафари қониқарли ҳолатда. 215 нафар бемор ўрта оғир, 18 нафари оғир, 4 нафари эса ўта оғир аҳволда. Беморларнинг 130 нафарида пневмония кузатиляпти.

Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори биринчи ўринбосари Ботиржон Қурбонов маълум қилди.

Эпидемик вазият нохуш бўлган ҳудудлардан келган ва беморлар билан мулоқотда бўлган 59 476 нафар фуқаролар саломатлиги устидан тиббий назорат давом этмоқда. Улардан 36 667 нафар фуқаролар уй шароитида, 22 809 нафар фуқаролар стационар шароитда карантинга олинган.

Мавжуд вирусологик лабораторияларда охирги бир кунда 23 310, мавсум давомида 1,078 782та тест синовлари ўтказилди.