ССВ: юртимизда пандемия бошлангандан буён илк бор соғайиш кўрсаткичи 94 фоизга етди

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 84 нафари Тошкент шаҳрида, 26 нафари Тошкент вилоятида, 13 нафар Самарқанд вилоятида, 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилганлиги учун профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Учтепа туманида яшаган 64 ёшли А.К. (эркак) ҳамда Зангиота туманида яшаган 54 ёшли Ф.У. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 218 нафар, Тошкент вилоятида 95 нафар, Қашқадарё вилоятида 10 нафар, Самарқанд вилоятида 8 нафар, Наманган вилоятида 7 нафар, Андижон вилоятида 3 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар, жами 342 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 40 774 (+342) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар дарддан фориғ бўлиб, мамлакатимизда пандемия бошлангандан буён биринчи бор соғайиш кўрсаткичи 94 фоизга етди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2 176 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.