Супер вулқон: Европага таҳдид

Олимларнинг огоҳлантиришича, қиёмат-қойим Италияда бошланади, кейин эса бутун Европага ёйилади. Ҳозирда Неапол шаҳри ана шундай хатарли ўчоқ устида турибди.

Шунга қарамасдан бу ерда яна янги қурилган кварталларга ярим миллион неаполлик кўчиб кирди. Гап шундаки, шаҳарнинг ушбу кварталлари ҳамманинг назарида аллақачон сўнган, деб ҳисобланган Кампи Флегрей вулқони ўчоғи устида қурилган, атрофида яна бир миллионга яқин аҳоли яшайди.

 Кутилмаганда вулқоншунослар таҳликага тушиб қолишди: Кампи Флегрей вулқони умрбод сўнмаган экан. 1538 йил отилгандан кейин яна уйғониш арафасида турибди. Хўш, унда нега бу ерда тураржойлар қурилган?

Сабаби, Флегрей чўққисида олов отилиб турган баланд тоққа ўхшамайди. Атрофидаги адирлар сокин, текис жойда жойлашган, ер остида даҳшатли вулқон уйғонаётгани ҳеч кимнинг хаёлига келмайди. Хавф шунчалик каттаки, қўшни Поттсуала шаҳри кейинги ўн йилда нақд 10 метрга кўтарилди.

Кампи Флегрей ягона вулқон эмас. Италиянинг бутун қирғоқлари бўйлаб анна шундай 24 вулқон ўчоқлари ўзаро уланиб кетган. Агар улар бир вақтнинг ўзида уйғонса, фожиадан нафақат Неапол, балки бутун Италия, Европа жабр кўради. Вулқон минглаб квадрат километр ҳудуддаги ерларни харобага айлантиради.

 Кампи Флегрейни уйғониши бир пайтлар Помпейдан ном-нишон қолдирмаган Визувия вулқони уйғонишидан ҳам кўп марта даҳшатли бўлади. Кучли зилзила ва кўп сонли тўфонлар қўзғалиши қўшни вулқонларни ҳам ҳаракатга келтиради. Буни таъкидлаш учун жиддий асослар бор. Гап шундаки, айнан Кампи Флегрей 30 минг йил аввал уйғонганида неандерталликларни батамом қириб ташлаганди.

Т.Шомуродов тайёрлади.