"Суперконтракт учун таълим кредити олсам бўладими?"
Айни кунларда кўпчиликни қизиқтираётган саволлардан бири айнан шу. Чунки шу тартибда талабаликка қабул қилинаётган абитуриентларга 2020/2021 ўқув йили учун оширилган (ўтиш чизиғига 4 баллгача етмаган) ҳамда табақалаштирилган (56,7 баллдан кам “суперконтракт”) тўлов-контракт миқдорлари ўқув йилининг биринчи ярми учун камида 50 фоизи 2020 йилнинг 1 декабридан, иккинчи ярми учун 2021 йилнинг 1 мартидан кечиктирмай тўлаши лозимлиги белгиланди.
Таълим кредити беришга оид қонун ҳужжатлари қабул қилинган пайтда ҳали қўшимча контракт, яъни суперконтракт деган гап йўқ эди. Шу сабабли бу масала норматив ҳужжатларда аниқ кўрсатилмаган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 26 июлдаги 318-сон қарорига кўра, таълим кредитлари тижорат банклари томонидан олий таълим муассасаларининг кундузги бўлимларига тўлов-контракт асосида қабул қилинган талабаларнинг ўқиши учун берилиши мумкин.
Шунга кўра, суперконтракт учун таълим кредити бериш амалдаги қонунчиликда белгиланмаган.