Сувга аллергияси бўлган қиз ҳақида биласизми? «Ҳиқилловчи» мусиқачи ҳақида-чи?
Сайтимизда ғалати одатларга эга ғаройиб кишилар ҳақида мақолалар бергандик. "Муз одам", умуман ухламайдиган бола каби бу мақолалар кўпчиликнинг қизиқтириб қўйди. Қуйида ана шу каби ғалати одатларга эга кишилар ҳақида ўқийсиз.
***
Инсон танаси 80 фоиз сувдан иборат. Шундай бўлса-да сувга аллергияси бор одамлар ҳам бўларкан. Масалан, австралиялик Эшли Моррис исмли қизнинг ҳар қандай суюқликка аллергияси бор.
У 14 ёшида қаттиқ шамоллайди. Шифокорлар унга таркибида пенициллин бўлган дори ёзиб беришади. Айнан шу таблетка унда сувга бўлган аллергияни келтириб чиқаради.
***
Мунтазам ҳиқичоқ тутадиган мусиқачи ҳақида эшитганмисиз? АҚШлик 25 ёшли Крис Сандс бу касалликка чалинаман деб ўйламаган бўлса керак. Ундаги ғаройиб одат 2006 йилда бошланган эди. Бир ҳафта «ҳиқиллаб» юргач, бирдан тўхтади. Аммо бир йилдан сўнг февраль ойидан бошлаб яна ҳиқичоқ тута бошлади. Крис ҳар икки сонияда бир марта «ҳиқиллайди». Шифокорлар касалликни ошқозон клапанлари билан боғлиқлигини аниқлашган бўлса-да, давосини топишолмаяпти.
Дилмурод ТЎХТАЕВ тайёрлади.