Талаба йигит билан телеграм мессенжерида танишган "қиз" аслида товламачи йигит бўлиб чиқди
Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи, талаба Ф.Б. ариза билан мурожаат қилиб, телеграм мессенжерида ўзини "Тожибоева Райхон" деб таништирган номаълум шахсга бошқалар кўриши мумкин бўлмаган шахсий фотосуратларини ишониб, унга мессенжер орқали юборганлигини, номаълум шахс фотосуратларни олиб, ижтимоий тармоқлар орқали тарқатмаслик учун 900.000 сўм пул талаб қилаётганлигини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ўзини "Тожибоева Райхон" деб таништирган номаълум шахс Самарқанд вилояти Оқдарё туманида яшовчи 1999 й.т., Ж.Ш. эканлиги аниқланган.
Ж.Ш.га нисбатан Жиноят Кодексининг 165-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дея хабар бермоқда ИИВ киберхавфсизлик маркази.