Тест синовларига 2 соат вақт берилади
- 08.08.2020 17:54
- 164
- Таълим
АОКАда бўлаётган брифингда ДТМ директори Мажид Каримов тест жараёнлари ҳақида айрим қўшимча маълумотларни маълум қилди, дея хабар қилмоқда ЎзА мухбири.
Жумладан, ўтган йиллари тест синовлари катта павильонларда 3 та сменада бўлган эди. Жорий йилда эса стадионларда 2 та сменада тест ўтказилади.
2 та фандан жами 60 та тест саволларига жавоб топиш учун абитуриентларга 2 соат вақт бериладиган бўлди (ЎзА изоҳи - бундан аввал 3 соат вақт берилиши хабар қилинганди).
Шунда 1-смена 08:00 да бошланса, 10:00 да тамом бўлади. 2-смена эса 17:00 да бошланиб, 19:00 да тугайди. Соат 10 дан 17 гача стадионда ҳеч ким бўлмайди.
Абитуриентлар махсус дезинфекцион йўлакдан ўтади, уларга тиббий ниқоб берилади ҳамда антисептик воситалар ишлатилади. Шунингдек, стадионда бўлаётганлигини инобатга олиб, абитуриентларга оқ бош кийим (кепка) тарқатилади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Имтиёзли нархдаги кўмир аҳолига қай тартибда берилади?
- 37 дақиқа аввал
- Долзарб