Тиббиёт техникумларига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ургут туман бўлими томонидан ИИБ ва ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ғ.М. фуқаролар К.Э. ва Г.Б.ни Ургут ҳамда Пахтачи тиббиёт техникумларига ўқишга киритиб қўйиш эвазига фирибгарлик йўли билан 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.