Тожикистоннинг амалдаги президенти навбатдаги сайловларда иштирок этади
Тожикистоннинг ҳукмрон Халқ демократик партияси 11 октябрь санасида ўтказилиши кутилаётган президентлик сайловларига ўз раҳбари, давлатнинг амалдаги президенти Эмомали Раҳмон номзодини илгари сурди. Бу ҳақда 3 сентябрь куни РИА Новости муҳбири хабар берди.
Раҳмон номзодини йиғилишнинг барча 1000 нафар делегати бир овоздан маъқуллади. Мамлакат президентининг ўзи йиғилишда иштирок этмади. У Тожикистон Миллий гвардиясига асос солинганлигини 25 йиллик байрам тантаналарида эди.
Республиканинг етти партиясидан бештаси ўз номзодларини аниқлаб олишди. Фақатгина мамлакатнинг Коммунистлар партияси ўз номзодини 5 сентябрь куни бўлиб ўтадиган йиғилишда аниқлайди.
Тожикистоннинг Социал-демократик партияси президентлик учун ўтказиладиган сайловларда ўз номзодини илгари сурмасликка ва бойкот эълон қилишга қарор қилди.
Жорий йилнинг 11 октябрь куни 1991 йилдан буён мамлакатда олтинчи маротаба президентлик сайловлари ўтказилади. 1994 йилдан буён сайловларда Эмомали Раҳмон ғалаба қозониб келмоқда. Мамлакатда, президент яширин овоз бериш орқали етти йилга сайланади. Сайловлар натижаси ҳақиқий деб тан олиниши учун камида 50 фоиз сайловчи сайловларда иштирок этиши лозим.