Тўққиз ойда Самарқанднинг умумий даромади 7 фоизга ўсди

Жорий йилнинг 9 ойида вилоятнинг умумий даромади 1649,8 миллиард сўмни ташкил этиб, режага нисбатан (107 фоиз) ёки 107,1 миллиард сўм ортиғи билан бажарилди.

Бу ҳақда кеча ўтказилган халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўн бешинчи сессиясида молия бошқармаси бошлиғи Б.Мирзаев депутатларга маълум қилди.

Қайд этилишича, маҳаллий бюджетнинг 9 ойлик кутиладиган даромадлар режаси 1348,2 миллиард сўм ўрнига хақиқатда 108 фоизга ёки 111,6 миллиард сўм ортиғи билан ижро этилган. Шунингдек, 3 чорак учун умумий даромадлар 525 миллиард сўм прогноз режаси 110 фоизга ёки 51,4 миллиард сўм ортиғи билан бажарилди.

Маҳаллий бюджетнинг даромадлари 446,2 миллиард сўм этиб белгиланган, бу даромадлар ҳам ҳақиқатда 36,1 миллиард сўм ортиғи билан ёки 108 фоизга ижро этилди.