Тошкент халқаро инвестиция форумининг якуни — 7,8 млрд долларлик шартнома ва битимлар имзоланди
Биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ўз ишини якунлади. Тадбир дунёнинг 56 мамлакатидан 2 мингдан ортиқ иштирокчиларни бирлаштирди.
Форум якунлари бўйича 7,8 млрд долларлик аниқ шартномалар ва инвестициявий битимлар пакети имзоланди. Шунингдек, қиймати 3,5 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.
Ушбу Форум Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиё минтақаси иқтисодиётига хорижий инвестициялар ва замонавий технологияларни жалб қилиш учун доимий платформага айланиши кутилмоқда.