Тошкентда ўқувчилар, талабалар ва ташкилотлар ходимларида вирус чиқмоқда. Жойлардаги назорат тадбирлари қайта жорий этилди
- Текширувлар натижаси шуни кўрсатдики, аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпайган, - дейди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги маркази Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Малика Қудратхўжаева. - Айниқса, мактаб ўқувчилари орасида, талабалар орасида, ташкилот-муассасалар ходимлари орасида кўпайгани кузатилди. Бу эса аҳоли, ташкилот ва муассасалар томонидан карантин чораларига амал қилинмаётганини кўрсатади. Яъни, ўлчов воситаларидан фойдаланмаслик, касал бўлишига қарамасдан иш ва ўқишга бориб, бошқаларни хавфга қўйиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Аҳоли ўртасида касаллик тарқалиши олдини олиш мақсадида қатор ташкилотлар билан биргаликда тадбирлар ўтказилиши бошлади.
Шу кунларда миллий гвардия, ички ишлар бошқармаси, Санитария-эпидемиология хизмати ходимларидан иборат гуруҳлар тузилиб, бозорларда, умумий овқатланиш муассасаларида, ташкилот ва муассасаларда карантин талабларига риоя қилиниши юзасидан назорат олиб бориши яна йўлга қўйилди.
Манба: @koronavirusinfouz