Товламачилик қилган 20 ёшли қиз қўлга олинди
- 23.10.2020 11:57
- 369
- Жиноят ва жазо
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари товламачиликда гумонланувчи қизни қўлга олишди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар берди.
Октябрь ойининг бошида 18 ёшли Дилфуза О. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, ундан 300 АҚШ долларини товламачилик қилиб олмоқчи бўлган 20 ёшли Умидахон А.га нисбатан чора кўришни сўради.
Умидахон Дилфузанинг шахсий маълумотларини тарқатиш билан қўрқитган. 19 октябрь куни соат 18:00 да Умидахон пул олиш вақтида жиноят қидирув хизмати ходимлари томонидан қўлга олинди.
Мазкур факт асосида Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Теглар:
товламачилик
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа