Тойлоқда гиёҳванд ўсимлигини етиштираётган шахсга жиноят иши қўзғатилди
- 22.06.2021 17:46
- 172
- Жиноят ва жазо

19 июнь куни Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ва Тойлоқ туман ИИБ ходимлари ҳамкорлигида профилактик тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида туманнинг "Жумабозор" маҳалласида яшовчи фуқаро Ж.У. нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, томорқасида 16 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлигини яширин равишда экиб, парвариш қилиб келаётганлиги аниқланган.
Тадбир давомида ушбу “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлиги далилий ашё сифатида холислар иштирокида, ўрнатилган тартибда расмийлаштириб олинди.
Ҳозирда, бу ҳолат юзасидан фуқаро Ж.У.га нисбатан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
АҚШда энг кўп қидирилган жиноятчи
- Кеча, 22:05
- Ўқинг, қизиқ!
Нега китоб ўқишга одатланмай қўйдик?
- Кеча, 17:02
- Мутолаа
Энди грантлар манзилли бўлади
- Кеча, 15:18
- Самарқанд