Туркия ва Суриядаги зилзила: сўнгги маълумотлар

▪️ Сўнгги маълумотларга кўра, Туркияда 18 342 одам ҳалок бўлган, 72 424 киши киши жароҳатланган.

▪️ Сурияда эса зилзила зарбаси асосан мамлакат ғарби ва шимоли-ғарбида жойлашган Алеппо, Латакия, Тартус ва Хама вилоятларига тўғри келган. Шу кунгача 1,3 мингдан ортиқ киши зилзила қурбони бўлган, жабрланганлар сони 2,2 мингдан ошган.

▪️ Экспертлар Туркиядаги зилзилалар давомийлигини бир йилдан икки йилгача башорат қилишмоқда.

▪️ "Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро жамияти" инсон ҳуқуқлари ташкилоти Сурия-Туркия чегарасидаги зилзилалар фонида Сурияга қарши санкцияларни зудлик билан тўхтатишга чақирди. Гуманитар ёрдамни етказишда тўсиқ бўлаётганини БМТ Инсонпарварлик ёрдамини мувофиқлаштириш бошқармаси матбуот котиби Мадеви Сун-Суона ҳам маълум қилган.

▪️ Қўшма Штатлар олти ойга Сурияга зилзилада ёрдам кўрсатиш мақсадида санкциялардан бекор қилди. 2023 йил 8 августгача Сурияга қарши жорий этилган Америка санкциялари зилзилада ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ битимларга татбиқ этилмайди. Мамлакат Туркия ва Сурияга ёрдам бериш учун 85 миллион доллар ажратади

▪️ Италия Туркия ва Суриядаги зилзила қурбонларига ёрдам бериш учун 11 миллион евро ажратади.

▪️ Жаҳон банки зилзиладан жабр кўрган Туркияга 1,78 миллиард доллар ажратади.

▪️ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус зилзила қурбонларига ёрдам кўрсатишни мувофиқлаштириш учун бугун Сурияга келишини маълум қилди.

▪️ Шунингдек, 70 дан ортиқ давлат Туркия ва Сурияда рўй берган табиий офат оқибатлари билан курашда ёрдам бермоқда.