Туркияда денгиз остида 3600 йил аввал чўккан кема қолдиқлари топилди

Туркияда, Кемер шаҳри қирғоқларидан денгиз остида бундан 3600 йил аввал чўкиб кетган кема қолдиқлари топилди. Бир гуруҳ археологлар кемани тадбиқ этиш учун Туркия маданият ва туризм вазирлигидан рухсатнома олдилар.

Бу ҳақда Анталия шаҳри мэри Мунир Караўғлу хабар берди.

Археологларнинг дастлабки хулосаларига кўра, кема эрамиздан аввалги 1600 йилларда чўкиб кетган ва унинг узунлиги 14 метрни ташкил этади. Кема 1.5 тонна юк кўтариш қувватига эга бўлган.

Шаҳар мэри Мунир Караўғлунинг маълум қилишича, ушбу топилмалар бутун дунёни ҳайратга солган. Айниқса, Туркиядаги марказий музейлар бу топилмага жиддий қарамоқдалар. Топилмалар Кемер шаҳрида қайта тикланиб, Бодрум шаҳридаги сувости топилмалари археология музейига топширилади.