Туркияда январдан бошлаб меҳмонхоналар нархи ошади

Туркияда барча жойлаштириш объектлари – меҳмонхоналар, мотеллар, квартиралар, пансионатлар, меҳмонхона-уйлар ва кемпинглар жойлашув нархининг 2 фоизи миқдорида турар жой солиғи ундиришни бошлайди, дея хабар бермоқда турк ОАВлари.

Солиқ жорий этишни Молия вазирлиги таклиф қилган. Туркия парламенти томонидан 2019 йилда қабул қилинган қонунга кўра, у 2020 йилнинг апрель ойида жорий этилиши керак эди, бироқ бу чора коронавирус пандемияси ва меҳмонхона эгаларининг норозиликлари туфайли қолдирилган. Шундан сўнг Туркия президенти Ражаб Тоййиб Ердўғон солиқнинг ўтказилиши туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш чораларидан бири бўлишини айтди. Қонун 1 январдан кучга киради.

Турар жой нархининг 2 фоиз солиғи фақат меҳмонхонада қолиш учун жорий этилади. Меҳмонхоналардаги тадбир - тўй, анжуман, конференция ва бошқалар, агар меҳмонлар тунаб қолмаса, солиқ олинмайди.