У-19 Осиё чемпионатининг финал босқичлари Ўзбекистонда ўтказилади

Ўзбекистонлик футбол мухлислари учун ажойиб янгилик – мамлакатимиз келаси йили бўлиб ўтадиган 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги қитъа чемпионати финал босқичига мезбонлик қилади.

Кеча, 17 сентябр куни Куала Лумпурда ОФК Мусобақалар қўмитасининг илк йиғилиш ўтказилди ва унда У-19 Осиё чемпионати баҳсларини қабул қилиш учун ариза берган мамлакатлар ичида Ўзбекистон номзоди маъқулланди, деб хабар қилмоқда ЎФА.

Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Шу тариқа, мамлакатимиз ўз тарихида илк бор мазкур ёш тоифасидаги қитъа чемпионатига мезбонлик қиладиган бўлди.

Қайд этиш жоиз, У-19 Осиё чемпионати-2020 тақвимига кўра, баҳслар келаси йилнинг 14-31 октябр кунлари бўлиб ўтади.