Уч нафар фуқаро дарёдан қутқариб олинди
- 01.02.2020 19:16
- 139
- Жамият
Кеча Тошкент вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига Чиноз тумани, Янги Чиноз шаҳарчаси ҳудудида жойлашган Чирчиқ дарёсида матор қайиқда ов қилиш мақсадида қирғоқдан 400 метр узоқликда, икки соат мобайнида матор қайиқда тросга ўралиб, қолиб кетган фуқаролар ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Аниқланишича, Чиноз тумани, Янги Чиноз шаҳарчаси ҳудудида жойлашган Чирчиқ дарёсида ҳаракатланиб кетаётганда матор қайиқ дарё қумини чиқариб олиш технологияси (земснаряд)ни ушлаб турувчи темир тросга ўралиб қолиб тахминан 2 соат давомида қайиқ ичида қолиб кетишган.
Воқеа юзасидан Чиноз тумани фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин-қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб борган. Олиб борилган тезкор чоралар натижасида 3 нафар фуқаро соғ-саломат қутқариб олинган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа