Ургут эркин иқтисодий зонаси қарийб 100 гектар. Бу ерда нималар ишлаб чиқарилади?

Ҳудуд таркиби “Мерганча” (144 гектар), “Сариқтепа” (246 гектар), “Дўстлик” (66 гектар), “Сазағон” (360 гектар) ҳамда “Хишрав-2” (102 гектар) массивларидан иборат.

Бу ерда жорий йилнинг 1 январь ҳолатига 284,9 миллион долларлик инвестициялар ўзлаштирилиб, 55 та лойиҳа ишга туширилган. Лойиҳалар доирасида 3 минг 663 та янги иш ўринлари яратилган.

Корхоналар томонидан 1 165,6 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 28,6 миллион долларлик экспорт амалга оширилган.

Соҳалар кесимида таҳлил қилинганда қуйидагиларни кўриш мумкин:

- фармацевтика саноатида 16,3 миллион долларлик 1 та лойиҳа;

- электротехника саноатида 20,83 миллион долларлик 8 та лойиҳа;

- чарм-пойабзал саноатида 17,61 миллион долларлик 12 та лойиҳа;

- озиқ-овқат саноатида 7,3 миллион долларлик 2 та лойиҳа;

- енгил саноатда 114 миллион долларлик 26 та лойиҳа;

- кимё саноатида 60,53 миллион долларлик 15 та лойиҳа;

- курилиш материаллари саноатида 146,2 миллион долларлик 12 та лойиҳа;

- бошқа йўналишларда 19,9 миллион долларлик 8 та лойиҳа амалга оширилган.

Ҳудудида қиймати 89,8 миллион долларлик 29 та лойиҳа бўйича қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда. Бу орқали 2000 дан зиёд янги иш ўрни яратилади. Бундан ташқари, 77,1 миллион долларлик 17 та истиқболли лойиҳа шакллантирилган.фсм