Ургут туманида ерни ковлаш оқибатида миллиардлаб зарар етказилган
Прокуратура органлари томонидан жиноий иш очилгани хабар қилинмоқда.
Унга кўра, прокуратура органлари томонидан тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва сақлашга қаратилган тизимли назорат тадбирлари ўтказиб келиняпти.
Шундай тадбирларнинг бирида Ургут тумани Мингтепа маҳалласида жойлашган “Тўлқиртепа-1” археология ёдгорлигининг 163 м3 ҳажмдаги ер майдони махсус техника ёрдамида ковлаб олиниб, тарихий объектга 4 млрд. сўм зарар етказилгани аниқланди.
Шунингдек, ушбу туманнинг Қуйиқишлоқ маҳалласида жойлашган ўрта асрларга оид “Тешиктепа”, “Деҳқонобод” маҳалласидаги “Қулқишлоқтепа-2” ва “Огаҳий” маҳалласидаги “Мозортепа” археология объектлари қисман бузилиши оқибатида жами 5 млрд. сўм зарар етказилган.
Текширишлар натижасига кўра жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, мазкур жиноий қилмишлар қонунчиликка асосан оғир жиноят ҳисобланиб, айбдор шахсларга ниссбатан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилади.