Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ургутда жамоат транспорти – автобуслар ҳаракати тикланди

Эпидемологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда 2020 йил 26 июнь ҳолатига Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан Самарқанд вилоятининг Ургут тумани “сариқ” тоифадаги ҳудуд, деб белгиланди. Шу муносабат билан туманда бир қанча корхоналар фаолиятини қайта тиклади.

Аҳолининг жамоат транспортига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида Ургут туманида 30 июнь санасидан бошлаб автобусларга йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланишга рухсат берилди.

“AVTOTRANS URGUT” ДУК томонидан 13 та йўналишда 26 та автобус Республика махсус комиссияси томонидан қўйилган талаблар асосида йўловчиларга хизмат кўрсатяпти, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ахборот хизмати.