Ургутда сомон ортилган юк машинаси ёниб кетди

Кеча, 9 июнь куни соат 10:00 ларда Ургут туманининг "Гулистон" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида Жиззах вилояти Зомин туманида яшовчи 1991 йилда туғилган фуқаро Х.Ж.га тегишли бўлган "ЗИЛ" русумли транспорт воситасига ортилган 400 дона сомон преси ёниб кетган.

Ҳайдовчи юк машинасига меъёрлардан ортиқ баландликда сомон ортгани учун ҳаракатланиб кетаётган вақтида электр тармоқларидаги симларга тегиб қолган.

Шундан сўнг, улар электр симини тепага кўтармоқчи бўлишганида қисқа туташув ҳамда чақнаш содир бўлган ва сомон тойлар ёниб кетган.

Ёнғин туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ.

Вилоят ИИБ бошқармаси ахборот хизмати хабар (https://t.me/iibpress/634)ига кўра, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.