Уй-жойга ордер олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбирда, собиқ ҳарбий хизматчи Д.Л. фуқаро Ш.Ж.га 14 500 АҚШ доллари эвазига ҳарбий қисмга тегишли уй-жойни доимий яшаш учун ордер олиб беришни ваъда қилиб, шундан 10 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далилар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.