UzAuto Motors навбатдаги акцияни эълон қилди
UzAuto Motors компанияси харидорларга карантин даврида автомобиль харидида қулайлик яратиш мақсадида навбатдаги акцияни эълон қилди.
"Сизда қуйида кўрсатилган моделдаги автомобилларнинг 70 % маблағи борми? Унда сиз ушбу маблағни тўлаб, қолган суммани фоизсиз кўрсатилган муддатларда бўлиб тўлашингиз мумкин:
- Spark 3-позиция AT (12 ой)
- Nexia 4-позиция AT (12 ой)
- Lacetti 1-позиция MT/Comfort Plus (18 ой)
-Lacetti 3-позиция Elegant Plus(18 ой)
- Lacetti 1-позиция ГБУ ва ГБУ Plus (18 ой)
Бундан ташқари, ушбу моделдаги автомобилларнинг 60 % тўловини амалга ошириб, қолган суммани кўрсатилган муддатларда йиллик 12 % устама билан тўлашингиз мумкин" дейилади компания хабарида.
Шунингдек, Trailblazer автомобилининг 50 % дастлабки тўловини амалга ошириб, қолган суммасини 24 ой давомида йиллик 12 % устама билан тўлаш ёхуд 60 % дастлабки тўловини тўлаб, қолган суммасини 24 ой давомида фоизсиз 0 % бўлиб тўлаш имконияти ҳам яратилди.
"Эслатиб ўтамиз, карантин даврида сиз харидни расмий дилерларга қўнғироқ (http://uzautomotors.com/price/diler_call_markazi) қилган ҳолда амалга оширишингиз мумкин", дейилади хабарда.
Таъкидланишича, дилер томонидан харидорларнинг уйдан чиқмасдан харид амалга оширишлари учун барча имконият яратилади.
Акция 2020 йилнинг 24 апрелидан 10 майгача давом этади.
Батафсил маълумотни +998 78 141 7777 рақамлар орқали компаниянинг Call-марказидан олиш мумкин.