Вилоят прокурори Нурободда сайёр қабул ўтказди
Бугун Нуробод туманининг 2-сектори штабида Самарқанд вилояти прокурори Ф.Зуфаровнинг сайёр қабули бўлиб ўтди.
Сайёр қабулда туман ҳокимияти вакиллари, туман прокурори ва ўринбосарлари, ҳудудда фаолият олиб бораётган корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари иштирок этди.
Қабул жараёнида фуқаролардан 22 та мурожаати тингланиб, 6 та мурожаатга жойида ечим топилди.
Хусусан, фуқаролар Эшбой Бобошеров, Дилором Раҳимова, Навбаҳор Турсуновалар мурожаатга асосан маиший газ баллонлари билан таъминланди.
Сайёр қабулдан сўнг вилоят прокурори Улус маҳалласида истиқомат қилувчи ногиронлар Сарвиноз Бобоёрова, Абдувоит Зоитов, Улуғ Бобоеваларнинг хонадонидаги яшаш шароитлари билан танишда.
С.Бобоёровага маиший техника воситалари ва тикув машинаси совға қилинадиган бўлди. А.Зоитовга эса ногиронлик аравачаси, У.Бобоевага ногиронлик ҳассаси ва эсдалик совғалари топширилди.
Нуробод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.