Вулқонлар Ерни музлатадими?

717 миллион йил муқаддам Ерда иқлим ҳалокати рўй берган. Сайёрамиз шафқатсиз муз даврига маҳкум бўлиб, бу 57 миллион йилга чўзилган.

Бугунги кунда олимлар бунга тўхтовсиз вулқонлар отилиши сабаб бўлганини тахмин қилишмоқда. Ана сизга жумбоқ. Музлаш учун Ер аввало яхшигина қизиши керак экан.

Хўш, вулқонлар Ерни музлашига қандай сабаб бўлиши мумкин?

Биринчи усул - Қуёш нурланишини тутиб қолувчи аэрозол ҳосил бўлади.

Иккинчи усул - Ерни шамоллатиш. Тўғри, бу жараён жуда секин кечади ва музлаш ўз чўққисига етгунча миллионлаб йиллар ўтади.

Бу масала нега бугун кўтариляпти? Гап шундаки, вулқонлар яна фаоллашмоқда, одамлар олдинда нималар кутиши мумкинлигини билиб қўйиши зарур.

Одамми, Айиқми?

Хитойдаги “Ханчжоу ҳайвонот боғи”га томошага келувчилар ғалати ҳолатни кузатишга муваффақ бўлишади. Айиқ қафасида мағрур сайр қилиб юради. Бундай қараганда, унинг ажабланарли жойи йўқ. Аммо томошабинларни ҳайратга солгани бу эмас, балки айиқнинг хулқи ва ўзини тутиши.

Гап шундаки, ўрмон хўжайини айиқ терисини ёпиниб олган одамга жуда ўхшайди. Одамга ўхшаб юради, одамга ўхшаб ўтиради, фақат гапира олмайди.

Ташриф буюрувчилар ҳайвонот боғи ходимлари айиқ терисига кириб бизни лақиллатяпти, деб ўйлашади. Бироқ ҳайвонот боғи маъмурияти бу ҳақиқий айиқ эканлигини таъкидлашади. Хуллас, шундайми-йўқми, бунга бир нарса дейиш қийин, аммо ҳайвонот боғига келувчилар сони кескин ошиб кетгани бор гап.

Тоғаймурод Шомуродов тайёрлади.