Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 80-сессияси 30 январь куни ўтказилади

Бу ҳақда вилоят ҳокими Э.Турдимов бугун, 24 январда "Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги олтинчи чақириқ, саксонинчи сессиясини чақириш тўғрисида"ги қарорида белгилади.
 
Унга кўра, халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги олтинчи чақириқ, саксонинчи сессияси 2023 йил 30 январь куни соат 11:30 да чақирилади.
Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2022 йил 29 декабрдаги «Таълим сифатини ошириш – Янги Ўзбекистон тараққиётининг яккаю ягона тўғри йўлидир!» мавзусида ўқитувчи-мураббийлар билан учрашувда белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан халқ депутатлари вилоят Кенгашининг вилоят фаолларига мурожаати тўғрисида;

вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисида;
- халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2023 йил II ярим йилликка мўлжалланган иш режасини тасдиқлаш тўғрисида;
- халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатларининг  депутатлик одоби қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида;

Самарқанд вилоятида 2023 йилда юридик шахслар мол-мулк солиғини ҳисоблашда кўчмас мулкнинг мутлақ қийматига қўлланиладиган камайтирувчи коэффицентларни тасдиқлаш тўғрисида;
- вилоят сектор раҳбарларининг ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ишларни ташкил қилиш бўйича «Йўл харита»ларини тасдиқлаш тўғрисида;
- 2022 йил IV чорак якунлари бўйича вилоят ҳокими ўринбосарларининг фаолияти самарадорлиги натижаларини баҳолаш тўғрисида;

- юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш муддатини кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) тўғрисида;
- вилоятда хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича 2023 йил учун комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида;
- вилоятда аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини бартараф этиш билан боғлиқ вазифаларни ўз вақтида ижросини таъминлаш ҳамда муаммоларни бартараф этиш юзасидан «Йўл харитаси»ни тасдиқлаш тўғрисида.