Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг етмиш олтинчи сессияси бошланди

Сессияда Олий Мажлис Сенати қўмита раиси ўринбосари Ф.Боқиев иштирок этмоқда.

Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:

- Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2022 йил 8 ноябрдаги “Маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича белгиланган лойиҳалар ижросини назорат қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш тўғрисида;

- Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 ноябрдаги “Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Хоразм вилоятлари аҳолисининг турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан вилоят аҳолиси турмуш шароитини янада яхшилашга доир қўшимча чора тадбирлар дастури доирасидаги маҳаллий аҳамиятдаги автомобил йўллари, ички йўллар, ичимлик суви, электр энергияси, газ таъминоти ва бошқа инфратузилма объектларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ҳамда модернизация қилиш объектларига бош лойиҳачи ташкилотлари ва бош пудратчи ташкилотларини тасдиқлаш тўғрисида;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги “2022-2026 йилларда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори асосида ажратилган республика бюджети маблағларининг 2022 йилда иқтисод қилинган қисмини вилоятда ички йўлларни таъмирлашга йўналтириш тўғрисида;

- Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкасини олиб қўйиш бўйича мулкдорлар билан очиқ муҳокама ўтказишга рухсат бериш тўғрисида;

- 2022 йил III чорак якунлари бўйича вилоят ҳокими ўринбосарларининг фаолияти самарадорлиги натижаларини тасдиқлаш тўғрисида;

- Самарқанд вилоятидаги айрим номсиз аҳоли пунктларини номлаш тўғрисида;

- халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2022 йил 17 апрелдаги “Вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида;

- Самарқанд вилояти маҳаллий бюджетнинг 2022 йил харажатларини мақбуллаштириш тўғрисида;

- вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисида;

- вилоятда ихтисослаштирилган мактабларда амалга ошириладиган қурилиш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини молиялаштириш учун “Миллий банк”АЖ томонидан кредит маблағлари ажратишга кафолат бериш тўғрисида;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа давлат дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг ижроси юзасидан вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Р.Маматовнинг ҳисоботи ҳақида;

- Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 апрелдаги “2022-2026 йилларда Самарқанд вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Қобиловнинг ҳисоботи ҳақида;

- вилоятда давлат бюджети ва маҳаллий бюджет даромадлари прогноз кўрсаткичларининг III чорак якуни бўйича ижроси тўғрисида вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи Б.Мирзаевнинг ҳисоботи ҳақида;

- халқ таълими тизимини 2022 йилда ривожлантириш бўйича вилоят дастури ижроси юзасидан вилоят педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази раҳбари А.Ибрагимовнинг ҳисоботи тўғрисида.