Халқ таълими вазирлиги нега ота-оналарга мурожаат қилди?
Ҳаммамиз коронавирус пандемияси билан боғлиқ баъзи қийинчиликларни бошдан кечирмоқдамиз. Ҳозирги вақтда олдимизда болаларимизга ўқув йилининг бошланиши билан боғлиқ мумкин бўлган психологик тўсиқларни енгиш билан боғлиқ муҳим вазифа турибди, дейилади вазирлик ахборот хизмати тарқатган мурожаатда.
Таълим икки хил шаклда бўлишини инобатга олсак, икки ҳолатда ҳам болалар қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлади. Биринчи ҳолда, унинг синфдошлари одатдагидек мактабга бориши билан боғлиқ, бошқа ҳолатда, боланинг яқин дўсти масофадан туриб ўқиши. Ноқулайликнинг бундай сабаблари жуда кўп.
Сиз билан бизнинг вазифамиз болага қийин инқироз ҳолатида ёрдам беришдир.
Ота-оналар, болаларнинг яқинлари, уйда бўлганларида, болага қийин вазиятларни енгиш, уларга қарши курашиш кўникмаларини сингдириши ва мумкин бўлган стрессни енгишга ўргатиши мумкин.
📌 Бунинг учун ота-оналарга қуйидагилар керак:
➖ Оилада қулай, хотиржам ва хайрихоҳ муҳитни сақлаш ва ривожлантириш. Қийин вазиятларда ваҳима қўзғамаслик хавотирга тушмаслик, "қора чизиқ ҳар доим оқ билан алмашишини" ёдда тутиш керак. Оила аъзоларининг хайрихоҳлиги ва хотиржамлиги болага ишонч бериш ва вазиятни барқарорлаштиришга ёрдам беради.
➖ Мунтазам равишда фарзандингиз билан унинг ҳиссиётлари, хавотирлари билан боғлиқ мавзуларда суҳбатлашинг. Яқин ва узоқ келажакни муҳокама қилишни унутманг. Фарзандингиз билан суҳбатлашиб унинг келажак истиқболларини яратишга ҳаракат қилинг (лекин мажбуран эмас).
➖ Ўзингизнинг тажрибаларингиз, фикрларингиз билан ўртоқлашинг, ҳаётий воқеаларни айтиб беринг. Жумладан, ўзингиз ва дўстларингизнинг қийин ҳаётий вазиятларни енгиб ўтгани ҳақида.
➖ Самимий суҳбат болада ўзига ишонч туйғусининг ортишига олиб келади. Ҳамдард бўлинг, ҳозир унга қанчалик қийинлигини тушунишингизни айтинг. Ота-онасининг кўмаги ва ҳамдардлигини ҳис қилган болалар стрессни муваффақиятли енгади.
➖ Болани ўз ҳис-туйғуларини ижтимоий мақбул шаклларда ифода этишга ўргатинг (тажовузни - фаол спорт турлари, уйда ёки кўчада ўтказилиши мумкин бўлган жисмоний машқлар; хавотирларини – яқинлари билан суҳбат орқали).
➖ Бола (айниқса, ўспирин) учун кўпинча ўз тажрибаларини ота-оналари ёки тенгдошлари билан баҳам кўриш қийин кечади. Шу мақсадда болангизни дафтар очишга таклиф қилинг, унда у ўз хавотирлари ҳақида ёзади. Ҳиссиётларни қоғозга туширгандан сўнг у мумкин бўлган салбий фикрлардан халос бўлиб, енгиллашади.