Хитойда газ портлаши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди
- 13.06.2021 11:10
- 23
- Хориж
Хитойнинг Хубэй провинциясининг Шиянь шаҳрида табиий газ портлаши оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди ва 144 киши жароҳатланди, деб хабар қилмоқда Хитой Марказий телевидениеси.
Портлаш бугун, 13 июн маҳаллий вақт билан соат 6:30 (Тошкент вақти билан 1:30) да йирик озиқ-овқат бозори бўлган Чжаньвань ҳудудидаги турар-жой мажмуаси ҳудудида содир бўлди. Портлаш тўлқини 40 га яқин киоскани вайрон қилди.
Маълум қилинишича, портлаш бозор аллақачон иш бошлаган пайтда содир бўлган. Қутқарувчилар вайроналар остидан 144 кишини олиб чиқишга муваффақ бўлган, 37 киши оғир аҳволда, 11 киши вафот этган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунё стоматологлари Самарқандга келди
- 2 соат аввал
- Таълим