Хитойда сўнгги кеча-кундузда 61 нафар коронавирус ҳолати қайд этилди
- 27.07.2020 20:50
- 105
- COVID-19
Хитойда сўнгги кеча-кундузда 61 нафар коронавирус ҳолати ва 44 нафар касаллик аломатлари кўзатилмаган ташувчи қайд этилди, 10 нафар бемор соғайди. Бу ҳақда 27 июль куни ХХР Соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси маълум қилди.
Жумладан, касалланганларнинг 41 нафари Шинжон-Уйғур автоном ҳудудида, 14 нафари Ляонин провинциясида, 2 нафари Цзилин провинциясида аниқланди, қолганлари мамлакат ташқарисидан кириб келган.
COVID-19 тарқалиши бошланганидан буён Хитойда 83 891 нафар касалланиш ҳолати қайд этилди, 78 918 нафар бемор соғайди ва 4 634 киши коронавирус оқибатида вафот этди. Айни вақтда 339 нафар бемор касалхоналарда даволанмоқда.
Хитойдан ташқари, Гонконгда 2 633 нафар (18 нафар бемор вафот этди, 1495 нафар бемор соғайди), Макаода 46 нафар (барча беморлар соғайди) ва Тайванда 458 нафар (етти киши вафот этди, 440 нафар бемор соғайди) касалланиш ҳолати қайд этилди.