Хитойда вазият яна оғирлашмоқда. Ушбу мамлакатдан келган шахслар нега карантинга олинмайди?
- 17.06.2020 21:15
- 395
- COVID-19
АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов иштирокида брифинг ўтказилди.
Унда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди:
➖ 15 июнь санасидан бошлаб Япония, Жанубий Корея, Хитой Халқ Республикаси ва Исроил давлатларидан (охирги 14 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган) кириб келган шахслар КАРАНТИН НАЗОРАТИГА ОЛИНМАЙДИ, деган хабар берилди. Лекин ОАВларда Хитой ҳудудида вазият яна оғирлашгани тўғрисида айтилмокда. Шу тўғрисида батафсил тўхталиб ўтсангиз?
➖ Юқоридаги мамлакатларда сўнгги ҳафталарда эпидемиологик барқарорлик таъминланаётгани учунгина «яшил ҳудуд» деб белгиланди. Агар эпидемиологик вазият оғирлашиши кузатилса, қўшимча қарорлар қабул қилиниши мумкин.