Хитойлик миллионер ўғлига 20 йил давомида ўзини камбағал кўрсатиб келди
Ҳаётда сир сақлашдек оғир нарса бўлмаса керак. Сирларингиз қанчалик кўп бўлса, юкингиз ҳам шунчалик оғирроқ бўлади. 20 йил “қашшоқ”ликда яшаган хитойлик ота ўғлининг ҳайратини келтириб, ўз сирини фош қилди.
Бу вақт давомида ота ўз ўғлига қарзлари, қашшоқлиги ва касодга учраган бизнеси ҳақида гапириб келган.
- Ўғлим, сен йигирма йилдан бери яширинча миллионер бўлган отанг билан яшаб келаётганингни билармидинг! – дейди ўғлига “актёр” ота.
“Douyin” (қисқа мусиқий видеолар ва жонли видео эшиттиришларни яратиш ва нашр этиш учун яратилган ижтимоий илова)да тарқалиб кетган видеода ўғил отаси ҳар доим қарзларини узиш вақти келаётганини айтиб, йиғлаб туриши ва улар ҳақиқатан ҳам қашшоқликда яшаб келганини таъкидлади. Кичкина дала ҳовлида яшаб юрган бир вақтда университетни яқинда тугатган ўғил отасининг данғиллама уйи борлигини билиб қолди.
Бехабар ўғил ўзининг бой мақомини қандай кашф этганининг хронологик тарзда шарҳлади. У ҳар доим ўқишни тугатгандан сўнг отасига қарзларини тўлашда ёрдам бериш учун 6000 юангача (тахминан 850 доллар) маош оладиган иш излаб топишни режалаштирган.
- Иш топишда қийналиб юргандим, шунинг учун отам мени ўз ишини давом эттиришга таклиф қилди, - деди у.
Аввалига у иккиланиб турди, чунки ота “ўзини ўнглаб олиши” учун ўғлини уй офисига олиб келгунига қадар, уни ҳар доим бизнес кундан-кунга ёмонлашиб бораётганига ишонтириб келган.
- Отам бу офисни сотиб олиб, уни ўз уйига айлантирган экан.
Эндиликда унинг ҳам уйи ҳисобланадиган офисда диван, стол, телевизор ва караоке жиҳозлари бўлган алоҳида хоналарнинг бир неча қаватли “КТВ” хоналари, 50 000 юань (тахминан 7000 доллар) қийматидаги аквариум ва лифт мавжуд. Шунингдек, гаражида 8 та қимматбаҳо машинаси бўлган. Хўш, унинг ота-онаси қанчалик бой экан?
Гарчи у ҳозир отасининг компаниясида ишлаётган бўлса-да, ўғил ойлик маоши ҳали ҳам 6 000 юандан камлигини тан олди ва у ҳали ҳам ҳар куни электр мотоциклида ишга боришини айтади.
Б.Муҳаммадиева тайёрлади.