Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Норвегия электромобиллар сони бензинли машиналардан ошиб кетган илк давлатга айланди
🔹 Европарламент Европа Иттифоқи давлатларини Украинанинг Россияга чуқур зарбаларига қўйган барча чекловларни зудлик билан бекор қилишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди.
🔹 Украина президенти Владимир Зеленский Киев Россия билан урушда ғалаба қозониш режаси устида ишлашни якунлаганини айтди. Зеленский, унинг режаси можарони ҳеч қандай шаклда музлатишни назарда тутмаслигини таъкидлаган.
🔹 Кеча Москва марказида Honor-70 телефони эркакнинг қўлида портлаб кетган. Дастлабки маълумотларга кўра, у қўлидан яраланган, бироқ шифокорларни кутмай, номаълум томонга ғойиб бўлган. Разведка хизмати жароҳатланган кишини қидирмоқда, телефон эса Яқин Шарқ бозорида Моссад алмаштирган ускуналар партиясидан эмаслигини текшириш учун мутахассисларга берилган.
🔹 Исроил ўзининг ҳарбий ҳаракатларининг "асосий марказини" шимолга, Ливан билан чегарага силжитмоқда. Бу урушнинг янги босқичидан дарак дейилмоқда.
🔹 Исроил портловчи моддалар билан тўлдирилган пейжерларни ишлаб чиқариш учун сохта компания яратган ва кейинчалик улар Ливанга етказилган. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри маълум қилди. Пентагон раҳбари Ллойд Остин Исроилнинг Ливанда Ҳизбуллоҳ гуруҳига қарши қуруқликдаги операциясини бошлаши мумкинлигидан хавотир билдирди.
🔹 Ливанда портлашларнинг янги тўлқини қурбонлари ошмоқда, 20 киши ҳалок бўлган, 460 киши яраланган. Бу сафар радио, телефон, бармоқ излари қурилмалари, қуёш батареялари ва литий-ионли батареялардан қувват оладиган қурилмалар портлаган.
🔹 Ким Чен Ин янги "супер-катта" ракетани учиришда қатнашди. Бу сафарги синовдан мақсад ўта йирик каллакка эга ракетанинг 320 километргача бўлган масофадаги нишонга тегиши аниқлигини тасдиқлашда бўлган.
🔹 Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёль КХДР ва Россия, агар икки давлатнинг ҳаракатлари Сеул учун қандайдир хавф туғдирса, жиддий оқибатларига дуч келишини айтди. Июнда Россия президенти Владимир Путиннинг Пхеньянга ташрифи чоғида Россия ва КХДР мудофаа уруши бошланган тақдирда зудлик билан ҳарбий ёрдам кўрсатишни назарда тутувчи кенг қамровли стратегик шериклик битими имзолаган эди.
🔹 Камала Харрис сайловчиларнинг қўллаб-қувватлаши бўйича сайловдаги рақиби Трампдан икки фоиз юқори. Мамлакатда президентлик сайловлари 5 ноябрь куни бўлиб ўтади.
🔹 Норвегия электромобиллар сони бензинли машиналардан ошиб кетган илк давлатга айланди. Қайд этилишича, Норвегияда 2024 йилнинг сентябрь ҳолатига кўра рўйхатга олинган 2,8 миллион енгил автомобилдан 754 303 таси электромобиль ва 753 905 таси бензинли автомобиллардир.