Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Хитой Москва ва Киевни музокарага ундамоқчи. Исроил гуманитар ёрдам машинасига зарба берди

🔹 Пекин Москва ва Киевни жангларни тугатиш бўйича музокаралар сари ундаш учун янги дипломатик саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда. Москвада Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари ўринбосари билан учрашган Пекиннинг Евроосиё масалалари бўйича махсус вакили ҳам “жанговар ҳаракатларни тўхтатишнинг ягона йўли музокаралар” демоқда.

🔹 Туркияда инфляция 70 фоизга яқинлашиб, 15 ойнинг энг юқори кўрсаткичига етган. Фоиз ставкаларини ошириш тўхтатилганидан ҳушёр тортган Марказий банк бу тезлашувни диққат билан кузатмоқда.

🔹Кеча, 3 март куни Исроил ҳарбийлари Ғазо сектори марказида гуманитар ёрдам олиб кетаётган машинага зарба бергани хабар қилинди. Оқибатда 9 киши ҳалок бўлган, ўнлаб кишилар яраланган.

🔹 АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Уилям Бернс Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати ва Исроил Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга яқин, деб ҳисоблайди. У ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

🔹 Гаитида жиноятчилар қамоқхонага ҳужум қилиб, 4 мингга яқин маҳбусни чиқариб юборган. Камида 10 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.

🔹 Мамлакатда ўтказилган референдумда швейцарияликлар йиллик қўшимча пенсия учун ва пенсия ёшини 65 ёшдан 66 ёшгача кўтаришга қарши овоз берган.

🔹 Колумбия округидаги Республикачилар партиясининг бошланғич сайловида мағлуб бўлган АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп уни “ботқоқлик” деб атади. Бу ҳудудда Трампнинг рақиби Никки Хейли биринчи ғалабасини қўлга киритган.