Яқин Шарқдаги қуролли тўқнашувлар фонида 5 мингдан ортиқ ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди

Яқин Шарқда давом этаётган ҳарбий можаро сабаб Баҳрайн, Қувайт, Сурия, Ироқ, Эрон, Қатар, Исроил, Иордания, Бирлашган араб амирликлари ва Ливан ҳаво ҳудуди турли муддатларга парвозлар учун ёпиқлигича қолмоқда.

28 февралдан 2 мартгача бўлган даврда Қувайт, Исроил, Саудия Арабистони, Қатар ва БААдан 1681 нафар Ўзбекистон фуқароси учиб кета олмаган.

Президент топшириғига мувофиқ, фуқароларни юртга қайтаришни самарали ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Транспорт вазирлиги авиакомпаниялар билан ҳамкорликда аниқ режалар ишлаб чиқди. Ишларни мувофиқлаштириш учун «Ўзавиация» агентлигида 24/7 режимида ишлайдиган штаб ташкил этилган.