“Йилига 500 минг ўқувчи ўрни” дастури амалга ошириш режалаштирилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятидаги ишончли вакили Рустам Холмуродов Паст Дарғом сайловчилар билан учрашди.

Ишончли вакил сайловчиларни номзоднинг сайловолди дастурида 2030 йилгача қўшимча икки мингта боғча қурилиши, боғча қуришда иштирок этувчи корхоналар рағбатлантирилиши, эҳтиёжманд оилаларнинг боғча харажатлари давлат томонидан қоплаб берилиши ҳамда барча боғчалар компьютер синфи билан таъминланиши қайд этилганини билдирди.

Мактабгача таълим муассасаларида оқсил, витамин ва минераллар билан бойитилган сут, йод билан тўйинтирилган нон маҳсулотлари берилади.
Шунингдек, мактабларда хусусий таълимга қўшимча енгилликлар бериш, бошланғич синф ўқувчиларини таълим планшетлари билан таъминлаш, чекка ҳудудларда бепул мактаб автобусларини йўлга қўйиш, келгуси етти йилда илм-фан ва инновацияларни ривожлантириш учун 1 миллиард доллар ажратиш дастурда белгиланган муҳим йўналишлардан.