Ёмғирсиз йил ортидан Марокашда оилаларнинг қарийб ярми маиший эҳтиёжлар учун қарз олган
Марокашнинг режалаштириш бўйича Олий комиссияси пайшанба куни эълон қилган ҳисоботга кўра, мамлакатдаги оилаларнинг 45 фоизи 2023 йилнинг биринчи чорагида ўз эҳтиёжларини қондириш учун қарз олишга мажбур бўлган.
Жорий йилда Марокаш бозорларида бирламчи ва озиқ-овқат товарлари нархининг ошиши ва мамлакатдаги қурғоқчилик оқибатлари билан бир қаторда, хом ашё нархларининг тез ўсиши кузатиляпти.
Ҳисоботга кўра, Марокаш оилаларининг 85,3 фоизи ўтган 12 ой давомида турмуш даражаси ёмонлашганини айтган. Шунингдек, кейинги сўровномада 12 ой давомида оилаларнинг 98,7 фоизи озиқ-овқат нархларининг ўсишини ҳис қилгани таъкидланган.
Март ойида Марокаш Марказий банки Украинадаги уруш оқибатларидан келиб чиққан юқори инфляцияни тўхтатиш мақсадида фоиз ставкасини 50 базавий пунктга, 2,5 фоиздан 3 фоизга кўтарди. Марокашда йиллик инфляция даражаси январь ойида 8,9 фоизга нисбатан ўтган февраль ойида 10,1 фоизга тезлашган.