Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ёқутистонликлар куяни кўпайтирмоқчи

Россиялик олимлар пластика билан озиқланадиган алоҳида куя турини яратмоқчи.

Айни пайтда “Якутия” технопаркининг биотехнология лабораториясида иш олиб борилмоқда. Лойиҳа катта мум капалаги ферменти ёрдамида пластикани эритиб юборишга қодир суюқлик яратишни кўзда тутади. Ушбу капалак ҳаммага таниш куянинг қариндоши ҳисобланади. Эволюция давомида у полиэтилен каби полимерларни, ҳатто пакетларни ҳазм қилиш қобилиятини ҳосил қилган. 100 та капалак қурт 10-12 соатда 100 грамм пластикани ейди. Ҳашаротнинг ДНКсини ўрганиш орқали олинган суюқлик пластик чиқиндиларга сепилади ва улардан халос бўлинади. Олимлар бунинг учун, аввало, куянинг минглабдан миллионтагача бўлган оналик колониясини яратишни режалаштирмоқчи.

***

Аукционда жосуслик жиҳозлари

АҚШда совуқ уруш давридаги жосуслик жиҳозлари аукционга қўйилди.

Улар орасида помада лаб бўёғи кўринишдаги ихчам, “ўлим бўсаси” тўпончаси, шифрловчи совет “Фиалка” машинкаси, ичига плёнкали фотокамера ўрнатилган аёллар сумкачаси – жами 300 дан ортиқ жосуслик буюмлари бор. Уларнинг эгаси ДҲҚ (КГБ) жосуслиги Нью-йорк хусусий музейи соҳибидир.

***

Кийим ва пойабзал нархи камида 30 фоизга ошади

Россия ички бозорида кийим-кечак ва пойабзал импорт улуши 60-75 фоизни ташкил этади.Унинг асосий қисми Осиё мамлакатлари кўпроқ Хитойдан яширинча келтирилаётган арзон товарлардир. Бу мамлакат ички ишлаб чиқариш ҳажмидан 1,5 баробар кўпдир.

Россия фабрикалари асосан тикиш билан шуғулланади. Ип ва газламани эса четдан олиб келади. Шу боис таннарх қимматлашиб, буюмлар нархи ошишига сабаб бўлмоқда. Аҳоли реал даромадлари эса бундай харажатни кўтара олмайди.

“АиФ” (2020 йил 46-сон) газетасидан Т.Шомуродов тайёрлади.