Ёшлар етакчиларига Президент совғаси - спорт анжомлари топширилди
Маҳаллаларда ёшларнинг оммавий спорт билан шуғулланишлари ва “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказиладиган мусобақалар учун вилоятдаги 1126 та маҳаллага тўрт турдаги 10 мингдан зиёд спорт жиҳозлари топширилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев иштирок этиб, “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг ўтган йилги мавсумларида самарқандлик ёшлар республикада пешқадам бўлганини эътироф этди ва ёшлар етакчиларига Президент совғаси - спорт анжомларини топширди.
- Бундай эътибор ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, иқтидорли ёшларни кашф қилиш ва улар орасида Ўзбекистон, Осиё ва жаҳон чемпионлари етишиб чиқишига хизмат қилади, - дейди Каттақўрғон шаҳридаги Амир Темур маҳалласи ёшлар етакчиси Достон Шукруллаев. - Қолаверса, бизни ҳам ўз устимизда ишлашга, ёшларни соғлом турмуш тарзига ўргатиш ва жорий йилги “Беш ташаббус олимпиадаси” мусобақаларида фаол иштирок этишга ундайди.