Ёз мавсумида Булунғур туманида 4 та оромгоҳ фаолият кўрсатади
Жорий йилнинг ёз мавсумида Булунғур туманида 4 та оромгоҳ фаолият кўрсатади. Туманда ташкил этилган оромгоҳларнинг учтаси кундузги ва биттаси доимий оромгоҳ сифатида ташкил этилди, деб хабар бермоқда Булунғур туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
2019 йил 10 июнь куни туманда ташкил этилган болалар ёзги оромгоҳларининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросида туман ҳокими ўринбосари Бегзод Ильчиев иштирок этди.
Аслида оромгоҳлар дам олиш масканлари вазифасини ўтаб қолмасдан, у ерда ўтказиладан ва олиб бориладиган ҳар бир иш бола дунёқарашини бойитиш, ижодий қобилиятини шакллантириш, унинг ҳар томонлама маънавий камол топишига ёрдам берувчи асосий тарбия манбаи бўлиб хизмат қилиши керак. Шу мақсадда ташкил этилган ушбу болалар ёзги оромгоҳлари, болалар учун ёзги таътил кунларида мароқли хордиқ чиқаришлари, яратилган имкониятлардан фойдаланган ҳолда жисмоний соғлом, маънан етук комил инсонлар бўлишларида муҳим аҳамият касб этади.
Туманда Килдон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида доимий равишда ишловчи “Соҳибкор” болалар оромгоҳи ва 35, 36 ва 23 умумтаълим мактабларида кундузги оромгоҳлар ўз фаолиятини бошлади.
Ушбу оромгоҳларда ёз мавсуми давомида 850 нафар болалар дам олиш имкониятига эга.
Ташкил этилган оромгоҳларда уч мавсум болаларни мароқли хордиқ чиқаришлари учун зарур шарт-шароитлар яратилди.